Рафиқасини ўлдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Эроннинг собиқ вице-президенти озод қилинди
Рафиқасини ўлдиргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Теҳроннинг собиқ мэри ва Эроннинг собиқ вице-президенти Муҳаммад Али Нажафий озод қилинди. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ июлда Нажафий рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, исломда содир этилган жиноятга тенг жазо – “қисос”га ҳукм қилинганди.
Таъкидланишича, суд қурбоннинг оиласи Нажафийни кечирганини ҳисобга олиб уни гаров эвазига озод қилишга рухсат берган.
Қурбон Нажафийнинг иккинчи хотини бўлган.
Эрон ислом жиноят кодексига кўра, қурбон ёки қурбоннинг оиласи жиноятчини афв этиши ва жазо ижросини бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда ўлим жазоси ўрнига айбдор содир этган жинояти учун товон пули тўлайди. Эрон ОАВ аввал хабар қилганидек, аёлнинг яқинлари Нажафийдан пул олишдан бош тортишган.
Нажафийнинг рафиқаси май охирида Теҳроннинг нуфузли туманидаги уйда отиб ўлдирилган. Собиқ мэр полицияга таслим бўлиб, қотилликни содир этганини тан олган ва бу оилавий муаммолар билан боғлиқлигини айтган.
Нажафий Теҳрон мэри лавозимини 2017 йил августдан 2018 апрелгача эгаллаган. У 2018 йилда ëш қизлар рақсга тушган тўйга боргани учун диндорлар танқидига учраши оқибатида истеъфога чиққан.
Нажафий Теҳрон мэри лавозимини эгаллагунга қадар, шунингдек, Эрон таълим ва олий таълим вазирлари ҳамда вице-президент лавозимларини эгаллаган.
Мавзуга оид
09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди
10:50 / 23.10.2024
Теҳрон: қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади
17:46 / 08.09.2024
Эрон президенти пойтахтни мамлакат жанубига кўчириш зарурлигини маълум қилди
15:32 / 26.06.2024