Украина президенти Владимир Зеленский бош прокурор лавозимига ўз офиси раҳбари ўринбосари Руслан Рябошапкани тайинлади.
29 августда Украина олий радаси Зеленскийнинг Рябошапкани бош прокуратор лавозимига тайинлаш таклифини қўллаб-қувватлаган.
Украина қонунчилигига кўра, бош прокурорни ишдан олиш ва тайинлаш президент ихтиёридадир, аммо унинг бу қарорини дастлаб парламент маъқуллаши лозим.
Рябошапка 29 августда истеъфога кетган Юрий Луценко ўрнини эгаллайди.
















