Ҳонгконгда намойишчиларга қарши ўчирилмайдиган бўёқ қўлланди
Ҳонгконгда 13 ҳафтадан бери экстрадиция ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши оммавий норозиликлар давом этмоқда. Полиция навбатдаги намойишлар вақтида намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан кўк рангдаги ўчирилмайдиган бўёқ қўллаган. Бу бўёқлар бўйича намойишчиларни акция якунлангандан кейин ҳам аниқлаш мумкин бўлади.
BLUE DYE: Police spray blue dye from water cannon trucks at #antiELAB protesters outside Hong Kong's Legislative Council offices in Admiralty #HongKongProtests #香港 pic.twitter.com/raXVJIFrXR
— Bloomberg TicToc (@tictoc) August 31, 2019
31 августда ўтган акция Пекиннинг Ҳонгконгда умумий эркин сайловлар ўтказилишини рад этганининг 5 йиллигига тўғри келган. Шаҳар маъмурияти навбатдаги юришни тақиқлаганига қарамай, минглаб одамлар яна кўчаларга чиққан.
Норозиликлар яна полиция билан тўқнашувларга олиб келган. Энг радикал кайфиятдаги намойишчилар қонунчилик кенгаши биносига файер ва ёнувчи аралашмали шиша идишлар улоқтириб бостириб кирмоқчи бўлган. Намойишчилар, шунингдек, полицияга ғиштлар ва “Молотов коктейллари” отган.
Кўплаб одамлар юзида ниқоб ва қўлида соябонлар бўлган. Улар “Ҳонгконгни ҳимоялаймиз”, “Эркинлик учун кураш!” деган шиорларни ҳайқириб боришган. Ҳонгконгнинг баъзи туманларида қақшатқич тўқнашувлар юз берган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
22:56 / 09.08.2024
Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди
20:45 / 05.08.2024
Бангладеш бош вазири қочди, намойишчилар унинг қароргоҳини эгаллаган. Асосий маълумотлар
23:09 / 04.08.2024