Россия посёлкасидаги узоқ кутилган янги кўприк очилган кунининг эртасига қулаб тушди
Свердловск областининг Филькино посёлкасида Каква дарёси устига қурилган янги кўприк очилиш маросимининг эртасига қулаб тушди. Бу ҳақда Ura.ru. хабар бермоқда.
Аҳоли бу кўприкни 2017 йилдан буён кутаётганди. Уларга аввалига баландлиги беш ва эни 1,5 метрли кўприк қуриб бериш ваъда қилинганди. Кейин эса эни бир метрли кўприк қурилди.
«Жудаям тор. Бир суткадан сўнг қулаб тушди», — деди нашр билан суҳбатда посёлкада яшовчи Анастасия Пристав.
Серовский шаҳар округи раҳбари Василий Сизиковнинг айтишича, кўприк қурилиши давом этмоқда ва ҳали фойдаланишга топширилмаган.
Каква устидаги кўприк 2017 йилда бузилиб кетган, маъмурият аҳолига дарёни кечиб ўтишда қайиқлардан фойдаланишни таклиф қилганди. Прокуратура буни хавфли деб топган, суд мэрияга кўприкни тиклашни топширганди. Аммо ҳокимият бу қарор устидан шикоят қилгач, тергов қўмитаси амалдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатган.
Мавзуга оид
13:59 / 03.10.2024
Пискентда кўприк қулаши: Юк машинаси 98 тонна ортиқча юк билан ҳаракатланган
22:42 / 02.10.2024
Тошкент вилоятида кўприк қулаб тушди
11:58 / 27.09.2024
Андижонда сел оқизган кўприк 21 октябрга қадар қуриб битирилади — Бекзод Ҳидоятов
19:44 / 26.09.2024