Bugatti Chiron тезлик рекорди ўрнатди
Bugatti компанияси Chiron моделида янги тезлик рекорди ўрнатилганини эълон қилди: автомобил 490,484 км/соат тезликка эришган. Моделнинг серияли версиясига яқин бўлган гиперкарни пойгачи Энди Уоллес бошқарган.
Chiron 1500 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Компания томонидан машинанинг эълон қилинган максимал тезлиги 420 км/соатни ташкил қилади. Янги рекорд “сериялига яқин бўлган гиперкарда” амалга оширилгани таъкидланган бўлиб, ҳозирча икки вариант орасидаги фарқ нимадан иборатлигига аниқлик киритилмаган.
Бренд президенти Штефан Винкельманн Bugatti бундай ҳайратланарли натижага эришган илк автомобилсозлик компанияси бўлганини айтган.
2017 йил кузида пойгачи Хуан-Пабло Монтойя Bugatti Chiron рулида бошқа рекордни ўрнатганди. У 42 сонияда машинани 400 км/соат тезликка эриштириб, уни тўлиқ тўхтатган. Бироқ бу натижани бир ойдан кейин Koenigsegg Agera RS модели ортда қолдирган. Машина шундай уринишни 36,44 сонияда бажарган. Шу йили машинада 447 км/соат тезликка эриша олинган.
Айнан шу натижани Bugatti Chiron ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Мавзуга оид
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024