Жамият | 16:45 / 03.09.2019
79056
1 дақиқада ўқилади

Тошкент циркидаги томоша вақтида гимнастикачи қиз баландликдан тушиб кетди. Маданият вазирлиги расмий маълумот берди

Фото: Francisco Anzola

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни “Ўзбек давлат цирки”да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) “Жуфтлик полотно” номерини амалга ошираётган сўнгги дақиқада йиқилиб тушди. 

Маданият вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, 1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган артистдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар кузатилганда, Ирина Валтернинг аренада ётган ҳолатини кузатиш мумкин. 

Қайд этилишича, Ирина Валтерга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилди. Тиббий текширув натижаларига кўра чап оёқ бўғимларининг чўзилиш ташхиси қўйилди. 

Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда, дейилади вазирлик маълумотида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид