Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳбарлар қабулига электрон навбат орқали ёзилиш тартиби жорий этилиши мумкин
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида барча бўғиндаги раҳбарларнинг қабулига электрон навбат орқали ёзилиш тартибини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, мансабдор шахсларнинг топшириқлар бўйича ҳудудларда юриши, хизмат сафарларида бўлиши сабабли уларнинг қабулига кириш доим ҳам осон бўлмайди.
“Шуни инобатга олган ҳолда, амалдаги тартибга қўшимча равишда онлайн тарзда мансабдор шахсларнинг қабулига ёзилиш имкониятини яратишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, бунда фуқаро онлайн қабулга ёзилиш жараёнида ўз мурожаатига тааллуқли бўлган ҳужжатларни илова қилса, қабул вақтида раҳбар ва масъул ходимлар мурожаатни янада самарали ҳал этадилар.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, барча бўғиндаги раҳбарларнинг қабулига электрон навбат орқали ёзилиш имкониятини жорий этишни таклиф қиламан”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
10:17 / 10.07.2026
Иккинчи олий таълим учун онлайн қабул бошланди
09:27 / 06.07.2026
Техникум битирувчилари учун 2-курсдан ўқишга қабул бошланди
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
08:53 / 08.06.2026