Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шоштепа археологик ёдгорлигини сақлаб қолишга ваъда берди
Ижтимоий тармоқларда Шоштепа археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар унинг атрофидаги қурилиш ишлари сабаб ёдгорликка зиён етаётганидан ва у келажак авлодлар учун сақланмаслигидан хавотирларини баён этишяпти.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тарихий мерос нафақат муносиб сақлаб қолиниши, балки лозим даражада қайта таъмирланишидан манфаатдор, дейилади ҳокимлик баёнотида.
Қайд этилишича, ҳозир мазкур ёдгорликни асраб-авайлаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда, қулаб тушган тепалик устини ёпиш ва объект атрофида сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақида кейинчалик атрофлича маълумот берилиши айтилади.



Маълумот учун: Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026