2019 йил 8 сентябрь куни соат 01:00ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу шахс собиқ рафиқасини қўллари билан бўғиб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

















