14:43 / 09.09.2019
1
4624

Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасалари филиаллари билан танишмоқда

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси фан ва таълим бўйича таркибий комисиясининг ҳамраиси М.Боровская 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. 

Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янда ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини янада бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди. 

Делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи ҳам режалаштирилган. 

Эртага, 10 сентябрь куни олий ва ўрта масхус таълим вазири И. Маджидов ва Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари М. Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top