Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти ИИБ Оқдарёдаги пичоқбозлик бўйича берган хабаридаги хатоларни тўғрилади
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Оқдарё туманида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти юзасидан янги маълумот берди. Унда 8 сентябрь куни тарқатилган хабардаги хатолар тўғриланган.
«Аввалроқ, Оқдарё туманида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти юзасидан маълумот берилган бўлиб, маълумотда жиноят туман «Агробанк» филиали биносида содир этилгани, жиноятчи бинода хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушлангани кўрсатилган эди.
Лекин, кейинчалик тергов давомида аниқланишича, 2019 йил 6 сентябрь куни соат 18:00ларда фуқаро А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими биносининг биринчи қаватида жойлашган «Агробанк» туман филиалининг маслаҳатхонасига кириб келиб, ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқариб, жанжал давомида ёнида бўлган йиғма пичоқ билан ушбу хонада ишлаётган банк ходимлари Н.Ш., У.Ҳ. ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Р.Ж.ни уриб, тан жароҳати етказган вақтда, шу ерда бўлган фуқаролар ташқаридан ўтиб кетаётган ИИБ ходимини чақиришганидан сўнг, ИИБ ходими томонидан фуқаро А.Б. ушланиб, ундан бир дона йиғма пичоқ далилий ашё сифатида олинган.
Жиноят содир этилган жой, яъни Оқдарё тумани қишлоқ хўжалик бўлими биноси қўриқловга олинмаган бино бўлгани сабабли, у ерда ИИБ ходимлари хизмат олиб бормайди. Чунки, ушбу бинода банк доимий фаолият олиб бормайди, банк ходимлари у ерга фақат белгиланган кунларда фуқароларга маслаҳат бериш учун боришади.
6 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тан жароҳати олган уч нафар фуқарога нисбатан шу куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
7 сентябрь куни А.Б. жиноят ишида ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган», дейилади хабарда.
7 сентябрь куни Kun.uz сайтида «Оқдарё туманида уч нафар ходимни иш жойида пичоқлаб кетишди — Kun.uz суриштируви» сарлавҳали хабар эълон қилинган, 8 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ бу ҳолат юзасидан расман хабар тарқатган, унда 6 сентябрь куни А.Б маст ҳолатда Оқдарё туманидаги «Агробанк» биносига келиб, банк ходимларига ҳужум қилгани, уни шу бино ҳудудидаги туман ИИБ ходимлари ушлашгани ҳақида айтилганди.
Кўп ўтмасдан «Агробанк»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ИИБ хабаридаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги тўғрисида баёнот берди.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
13:35 / 15.01.2025