Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотариал битимларни тасдиқлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилади
Ўзбекистонда нотариал битимларни тасдиқлашда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси 2019 йил октябрь ойигача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), Олий суд (Комилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, нодавлат нотариал идоралари нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби жорий этилади. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2019 йил октябргача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев).
Бундан ташқари, нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, натижаларига кўра ҳужжатлар нусхасини нотариал тасдиқлаш талабини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси 2019 йил октябргача ишлаб чиқилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), мaнфаатдор вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
19:11 / 06.12.2022
Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар соддалаштирилмоқда
08:14 / 24.06.2021
Нотариат ва адвокатурада ички назорат кучайтирилди
17:08 / 20.03.2020