Ўзбекистонда автомототранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида рўйхатдан ўтказишда тўланадиган йиғимлар миқдори қайта кўриб чиқилади.
2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилишича, бу фуқароларнинг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар (ишончнома) расмийлаштириш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан амалга оширилади.
Қайд этилишича, тегишли таҳлилий маълумот таклифлар билан 2019 йил ноябрь ойигача тақдим этилади. Ижро этилишига масъул - Адлия вазирлиги (Давлетов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Молия вазирлиги (Ишметов,) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев).
Аввалроқ, 1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилиниши хабар берилганди.















