Ўзбекистон | 18:58 / 13.09.2019
4398
1 дақиқада ўқилади

2018 йилда 9 мингга яқин меҳнат ҳуқуқини бузган мансабдорга маъмурий жарима қўлланилган

2018 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 8914 мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 614,3 млн сўмлик маъмурий жарима чораси қўлланилган. 13264та корхонада 55282та меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланган. БваММВ ва Халқаро меҳнат ташкилотининг қўшма матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилинди. 

БваММВ вазири ўринбосари Нодирбек Яқубовнинг сўзларига кўра, 2018 йилги пахта терими мавсумида @mehnathuquqbot махсус телеграм боти ва 712-000-601 ишонч телефони орқали 2000дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан 200га яқинида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари тасдиқланган ва тегишли чоралар кўрилган. 

Пахта  терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларини бузганлиги учун 160дан ортиқ мансабдор шахс лавозимидан озод этиш ёки туширилиш, жарима тўлаш сингари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мавзуга оид