Ўзбекистон | 11:57 / 13.09.2019
5397
2 дақиқада ўқилади

Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмаслиги белгиланди 

Фото: Shutterstock/Pressmaster

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 60-моддаси (Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида яшовчи шахсларга пенсиялар тўлаш) матнининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди».

60-модданинг амалдаги таҳририга кўра, қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, лекин тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса камида 20 фоизи тўланади. Руҳий беморлар интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.

Мавзуга оид