Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронни Саудия Арабистонига ҳужумларда айблади
АҚШ бош котиби Майк Помпео Эронни Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишловчи заводларга ҳужумларда айблади.
“Эрон энергия ташувчилар етказмаларига мисли кўрилмаган ҳужумни бошлади. Ҳужумлар Ямандан амалга оширилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, деб ёзган Помпео твиттерда.
У жаҳон ҳамжамиятини “ҳужумни қоралашга чақирган”. “АҚШ энергия ташувчилар бозорлари яхши таъминланиши, Эрон эса ўз тажовузи учун жавобгарликка тортилиши учун ҳамкорлар ва иттифоқдошлари билан ишлайди”, деб қўшимча қилган бош котиб.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат компаниясининг Абкайк ва Хурайс туманларидаги 2 та корхонасида ёнғинлар юз берганди.
Яманлик хусийлар заводларга ҳужум 10 та дрон ёрдамида амалга оширилганини маълум қилишган.
ОАВда ҳужумлар оқибатида корхоналарда ишлаб чиқариш кунига 5 млн баррелга қисқарган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Бу эса Саудия Арабистонида олинадиган кунлик нефт ҳажмининг деярли ярмини ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:35
ОАВда Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув лойиҳаси матни эълон қилди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16