Ўзбекистон | 09:02 / 16.09.2019
22822
2 дақиқада ўқилади

Фермерларга ортиқча етиштирилган пахта ва бошоқли донни мустақил сотиш ҳуқуқи берилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил ҳосили учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги механизмини Навоий, Самарқанд ва Андижон вилоятларида тажриба тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:

Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ставкада тижорат банклари томонидан фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерларига имтиёзли кредитларни ажратиш мақсадида пахта хом ашёсини етиштириш учун 18 ой, бошоқли дон етиштириш учун 12 ой муддатгача Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларида йиллик 12 фоиз ставкада депозит маблағларини жойлаштириш;

пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар ва хизматларни харид қилишда фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерларига кредит ресурсларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерларига ажратилган кредитларни қоплашга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоиз харажатлари ставкасининг 8 фоизли пункти миқдорида қоплаб бериш;

Бунда фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерларига контрактация шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва бошоқли донни мустақил сотиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2019 йил 1 декабрга қадар аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархнинг кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида бошоқли доннинг интервенцион харидларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид