Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғалла бозорида давлат интервенция механизми ишлаб чиқилади
Ғалла бозорида давлат интервенция механизми ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Унда қуйидагилар назарда тутилади:
давлат томонидан белгиланадиган ва бозор нархларида молиялаштириладиган квота асосида буғдой сотиб олиш механизмини жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини давлат томонидан тартибга солишдан босқичма-босқич воз кечиш;
аудиторлик текширувидан ўтказиш асосида интервенцияларни ўтказиш қоидаларини бозор шароитларига мослаштириш учун стратегик озиқ-овқат захираларини таркибий қайта шакллантириш.
Шунингдек, озиқ-овқат ва истеъмол хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришда ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Идоралараро озиқ-овқат ва истеъмол хавфсизлиги бўйича кенгаш ташкил этилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кенгаш котибияти вазифасини юклаган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини институционал баҳолашни таъминлаш кўзда тутилади.
Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини озиқ-овқат билан таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилади, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграция қилиш чоралари амалга оширилади.
Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш ҳамда қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида истеъмол ва даромадларни ўрганиш бўйича ижтимоий сўров ўтказиш ҳам мўлжалланган.
Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш ва халқаро даражада тан олинган методологиялар ҳамда илғор тажрибаларга асосланган озиқ-овқат хавфсизлигининг доимий мониторингини юритиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026