Ўзбекистон | 10:44 / 16.09.2019
31867
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон пахта ва ғалла бўйича давлат харидларидан тўлиқ воз кечишни режалаштиряпти

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда интервенцион жамғармани таъминлашга қаратилган харидлардан ташқари пахта ва ғалла бўйича давлат харидларидан тўлиқ воз кечиш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.

Шунингдек, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш амалиётидан воз кечиш, уни фақатгина пахта ва ғаллани етиштиришда қўллаш, давлат томонидан барча қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш амалиётидан воз кечиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳида тоифалари бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий воситаларини такомиллаштириш мўлжалланган, бунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий саводхонлигини ва молиявий соҳа вакилларининг қишлоқ хўжалиги ҳақида хабардорлигини ошириш назарда тутилади.

Ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида омборхона гувоҳномаларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши интенсификация қилишни рағбатлантирувчи қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш тизимига тўлиқ ўтиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Мавзуга оид