Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжат билан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ҳам тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон Республикасида рақобатни ҳимоя қилиш ва уни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири олдида ҳисобдор ҳисобланади, ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда амалга оширади.

Давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки уларга ишониб топширилган тармоқлар ва ҳудудларда рақобат муҳитини ривожлантиришга жавобгардирлар.

Монополияга қарши сиёсат асосий қоидалар (принципларга) қуйидагилар ҳисобланади:

одиллик;
мусобақалашиш
рақобат нейтралитети;
ҳалоллик;
қонунийлик;
истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилиш;
самарали, бироқ минимал зарурий давлат аралашуви;
шаффофлик.
 
Устун (монопол) мавқе товар ёки рақамли бозорда хўжалик юритувчи субъект, шахслар гуруҳи ёки ўзаро боғланмаган бир неча шахснинг сотувчи ёки харидор сифатида рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектлар, сотувчилар, харидорлар ва пировард истеъмолчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга товар нархи, ҳажми, ҳудуди, сифати, сотиш шартларига ҳамда инновация даражасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш имкониятини берадиган ҳолатидир.

Товар ёки рақамли бозорда устун мавқе сифатида:

табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш фаолиятини амалга оширувчи;

бозордаги улуши эллик фоиз ва ундан ортиқни ташкил этган хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг ҳолати эътироф этилади.

Устун мавқе сифатида тегишли товар ва рақамли бозорда хўжалик юритувчи субъектлар улуши қуйидагича бўлган ҳолати эътироф этилиши мумкин: