Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда президентнинг сайловолди кампаниясидаги чиқиши вақтида портлаш амалга оширилди. 25 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Парван вилоятида мамлакат президенти Ашраф Ғани иштирокидаги сайловолди тадбири вақтида теракт амалга оширилди.
Бомба тадбир бўлиб ўтаётган ҳудудга киришда турган полиция машинасига ўрнатилган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, яна 31 киши жароҳат олган, президент ва унинг ҳамроҳлари жабрланмаган.
Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.
Афғонистонда президент сайловлари 28 сентябрга белгиланган. Бундан аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакиллари сайловни барбод қилишни режалаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026