Вазирлар Маҳкамасининг “2019–2020 йил қиш-баҳор мавсумида республика аҳолиси ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини кафолатли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ҳудудий ташкилотлари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

2019-2020 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч, карам ва дуккакли маҳсулотлар) захирага жамғаришнинг режа-жадвали тасдиқланади.

Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси А.Ж. Ваҳобов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига - 2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, такрорий экин майдонларида етиштириш, экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;