Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда олтин қазиб олаётган икки кишини тош босиб қолди
2019 йил 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30ларда уч нафар фуқаро Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган, давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб борган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шу вақтда уларни тоғ тоши босиб қолган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, бир нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026