Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-август ойларида 3,9 млрд долларлик олтин экспорт қилинди
Фото: REUTERS
Ўзбекистон 2019 йилнинг январь-август ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,5 фоиз пунктига оширди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 3,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 31,6 фоизни ташкил этди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини кўпайтирди. Олтин экспорти ҳажми 2015 йилда 823,9 миллион доллардан ошган бўлса, 2016 йилда - 738,2 миллион доллар, 2017 йилда - 1,6 миллиард доллар ва 2018 йилда - 2,91 миллиард доллар.
Эслатиб ўтамиз, январь-июль ойларида Ўзбекистон 3,4 миллиард долларлик олтин экспорт қилганди.
Мавзуга оид
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
21:27 / 31.03.2026
Ўзбекистон кетма-кет беш ойдан бери олтин сотмаяпти
09:40 / 31.03.2026
Россия ва Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчиб келиш кўпаймоқда
11:02 / 28.03.2026