Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ортиқхўжаев: «Аҳолига ер ажратишни депутатлар ваколатига киритиш керак»
“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала. Буни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари ваколатига ўтказиш керак”. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессиясида тўхталиб ўтди.
“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг бош оғриқли масалалардан бири. Бу борада мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади. Ерни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари қарори асосида бериш тартибини жорий қилиш лозим”, ─ дейди Ортиқхўжаев.
Маълум қилинишича, бош вазир қабулхонасига тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан ортиғини ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
10:29 / 05.03.2026