Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТнинг йўл ҳаракати бўйича Траст фонди доирасидаги амалий ҳамкорликка қизиқиш билдирди
2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича махсус вакили Жан Тодтни қабул қилди.
Вазир меҳмонни қутлаб, унинг БМТ бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича илк вакили сифатидаги фаолиятини ва мазкур йўналишдаги глобал шерикликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида барқарор транспорт инфратузилмасини яратиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш тизимини такомиллаштириш каби муҳим жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Шу ўринда Ўзбекистон томони БМТнинг йўл ҳаракати соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш ва уларни амалга оширишга йўналтирилган Траст фонди тузилишини қўллаб-қувватлади, Фонд доирасидаги амалий ҳамкорликка қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
11:07
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026