Спорт | 13:06 / 21.09.2019
17048
1 дақиқада ўқилади

Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев рақибини икки сонияда мағлуб этди (видео)

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси иккинчи кун баҳслари давом этмоқда.

-81 кг вазнда иштирок этаётган ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев иккинчи даврада хитойлик рақиби Р.Наини икки сонияда таслим этди.

Маълумот учун, 21 сенябрь Тошкент Гран-присининг иккинчи кунида эркаклар -73, -81, аёллар -63, -70 кгда баҳсларга киришди.

Турнирнинг биринчи кунида ўзбекистонлик икки спортчи шоҳсупага кўтарилган эди.

Мавзуга оид