Ҳикматулло Тўраев ҳам финалга чиқди
Дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилаётган Гран-при турнирининг иккинчи кунги баҳслари ҳал қилувчи паллага кирди.
-73 кгда иштирок этаётган Ҳикматулло Тўраев мусобақа финалига чиқди. У яримфиналда туркиялик Билол Чилўғлидан устун келди.
Ушбу вазнда ҳам тўрт нафар ўзбекистонлик дзюдочи баҳсларга киришган эди. Ғиёсжон Бобоев, Умиджон Абдуллаев ва Обидхон Нўмоновлар илк учрашувдаёқ мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Шунингдек, турнирда аёллар ўртасида -70 кггача дзюдочилар баҳсларида ўзбекистонлик Гулноза Матниёзова финалга чиқди. У яримфиналда венесуелалик Э.Родригес устидан ғалаба қилган. Финалда тожикистонлик Беҳрўзи Хўжазодага қарши курашади.
Бундан аввал Шарофуддин Болтабоев ҳамда Камолиддин Расуловлар -81 кгда финалга чиққани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:47 / 01.08.2024
Музаффарбек Тўрабоев — Олимпия ўйинлари совриндори
11:35 / 07.08.2023
12 йиллик тарих янгиланди: Ўзбек дзюдочиси яна «Masters» турнирининг ғолибига айланди
16:56 / 12.12.2019
Дзюдо. «Мастерс» турнирида иккита бронза медали қўлга киритилди
20:06 / 25.10.2019