Президент қарори лойиҳаси: қурилиш соҳасида рақобатга тўсиқ бўлаётган муаммолар айтилди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Қурилиш-пудрат ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, қурилиш соҳасини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, пудрат хизматлари бозорини ривожлантириш, қурилиш ишлари билан банд бўлган мутахассис ва ишчиларга меҳнат қонунчилиги асосида қулай шарт-шароитлар яратиш, қурилиш-пудрат ташкилотларининг халқаро талабларга мувофиқ фаолиятини кенгайтириши учун кенг имкониятлар яратиш, янги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ўз вақтида жорий этиш қурилиш ишларининг сифат жиҳатидан янги даражага кўтаришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, таҳлиллар қурилиш соҳасида пудрат ишлари бозорини ташкил этиш, замонавий қурилиш услублари, нормалари ва қоидаларини кенг жорий қилишга, рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Хусусан:
биринчидан, пудратчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳисобига олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг миқёси ва сифатини тубдан яхшилаш, бутун қурилиш ишлари циклини “калити билан топшириш” усулида бажаришни ҳолати ҳамда ривожланиш тенденциялари комплекс таҳлил қилинмаган, оқибатда ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифатини ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва истиқболли йўналишлари белгиланмаган;
иккинчидан, қурилиш-пудрат ташкилотларининг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда улар фаолиятини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари йўқлиги сабабли, қурилиш-пудрат ташкилотларининг фақат республика ҳудудида фаолият олиб бориш билангина чекланиб қолишига сабаб бўлмоқда ҳамда аксарият ҳолларда қурилиш объектлари учун ўтказиладиган танловларда соҳада етарлича тажрибага, моддий-техника базасига ва доимий ишловчи малакали мутахассис ҳамда ишчиларга эга бўлмаган қурилиш пудрат ташкилотлари иштирок этишига олиб келмоқда;
учинчидан, қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи, уларга ҳар томонлама кўмак берувчи ташкилотларнинг йўқлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтган жами 32 406 та қурилиш-пудрат ташкилотларидан бугунги кунда 1491 таси фаолиятини тўхтатган;
тўртинчидан, қурилиш-пудрат ташкилотлари доимий ишчиларга эга бўлмаганлиги, қурилиш объектларида вақтинчалик ёлланма ишчиларни ишлатилиши қурилиш-монтаж ишларининг сифатсиз бажарилишига, шунингдек, солиқ ва меҳнат қонунчилиги талабларининг кўпол равишда бузилишига олиб келмоқда.
Мавзуга оид
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
09:01 / 08.04.2022
«Олима аёллар жамияти» нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
07:51 / 26.03.2022
2021 йилда қурилишдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 84 нафар ишчи ҳалок бўлган
07:28 / 09.03.2022