Трамп ИШИД учун жанг қилган минглаб европаликларни қўйиб юбориш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Европа давлатлари ИШИД учун жанг қилган фуқароларини қабул қилишга рози бўлмаса, у ҳолда АҚШ асирга олинган жангариларни қайси давлатдан бўлсалар, ўша давлат чегарасида қўйиб юборишига тўғри келишини айтди.
“Бир кун мен “Кечирасиз, бироқ сиз [Европа] уларни ортга қайтариб олишингиз керак, йўқса уларни чегараларингизда қўйиб юборамиз” дейишимга тўғри келади”, деб айтган Трамп.
“Унда ушбу давлатлар [Европа] уларни яна ушлашларига тўғри келади”, деб қўшимча қилган АҚШ президенти.
Трамп, шунингдек. АҚШ бу жангариларни асирга олиб, “ҳаммага катта хизмат кўрсатганини”, бироқ “АҚШ сақланишига миллиардлаб доллар сарфланаётган минглаб жангариларни ушлаб тура олмаслигини” айтган.
АҚШ президенти ИШИД устидан ғалабадаги асосий ҳисса АҚШга тегишли эканини яна бир маротаба таъкидлаб ўтган.
Трамп аввалроқ ҳам Европа давлатларини Сурияда ушланган террорчиларни қайтиб олишга чақирган ва гап 1,8 минг жангари ҳақида кетаётганини эслатиб ўтган.
Европанинг бир қатор давлатлари жангариларнинг қайтарилишига қарши чиқмоқда. Жумладан, Лондон Трампнинг қўлга олинган жангариларнинг суд қилиниш учун қайтарилиши чақириғини рад этган, чунки Лондоннинг фикрича, “жангарилар қаерда жиноят содир этган бўлса, ўша ерда судланиши лозим”.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024