Спорт | 18:48 / 23.09.2019
11165
2 дақиқада ўқилади

Абрамов мавсум охиригача «Бунёдкор»да қолади

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Вадим Абрамов 2019 йил охирига қадар «Бунёдкор»ни ҳам бошқаришда давом этади.

«Вадим Абрамов шартномага кўра, йил охирига қадар «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритади. Яъни, бир вақтнинг ўзида ҳам миллий терма жамоа, ҳам «Бунёдкор» бош мураббийи бўлиб ишлайди.

Йил якунида натижаларга қараб, клубдаги фаолиятини давом эттириш-эттирмаслиги кўриб чиқилади», – деб маълум қилди Тошкент клуби матбуот хизмати.

Ҳозирча ЎФА ва Абрамов ўртасидаги келишув тафсилотлари номаълум.

Маълумот учун, Карленович «қалдирғочлар»ни шу йилнинг январида қабул қилиб олган, у ОКМК бошқарувига ўтган Миржалол Қосимовнинг ўрнини эгаллаганди. Жамоа Суперлига якунланишига 6та тур қолган бир вақтда 3-ўринда бормоқда. Иккинчи поғонадаги «Локомотив» билан орадаги фарқ 3 очкога тенг.

Ўзбекистон Лига кубогидаги иштирокини якунлаган «Бунёдкор» 26 сентябрь куни Ўзбекистон кубогининг битта ўйиндан иборат ярим финали доирасида Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади.

Мавзуга оид