16:10 / 23.09.2019
0
26379

«Ўзтрансгаз» бошқарувида ўзгариш: раиснинг янги биринчи ўринбосари тайинланди

Жасур Шамсиев «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Жасур Шамсиев

Қайд этилишича, у бунга қадар «Шўртаннефтгаз» МЧЖ директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирларида Аваз Алимов «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раисининг капитал қурилиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ундан аввалроқ, 2018 йил декабридан буён «Ўзтрансгаз»га раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Эшмуратов янги ташкил этилган «Ҳудудгазтаъминот» раиси этиб тайинлангани, унинг ўрнини 2016 йилдан буён «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Улуғбек Сайидов эгаллагани хабар қилинганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top