14:21 / 24.09.2019
0
4996

Facebook компьютерни фикр орқали бошқариш бўйича стартапни сотиб олди

Фото: CTRLlabsCo / Twitter

Facebook компанияси компьютерни мия импульслари ёрдамида бошқариш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган CTRL-Labs стартапини сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Facebook вице-президенти Эндрю Босуортнинг сўзларига кўра, CTRL-Labs ишланмаларидан бири билагузук бўлиб, у миядан келадиган сигналларни ўқийди. Бундай билагузук ёрдамида компьютерда клавиатура ишлатмасдан матн териш мумкин.  

Агентликнинг қайд этишича, келгусида бу технология смартфонларда жорий этилади ва виртуал воқелик кўзойнаги билан биргаликда фойдаланилади. Телефон, кўзойнак ва билагузук ёрдамида компьютерни клавиатура ва сичқончасиз бошқариш мумкин бўлади.

CNBC манбаларининг хабар беришича, шартнома қиймати 500 млн доллардан 1 млрд долларгачани ташкил этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top