ФВВ Молия вазирлиги билан биргаликда фавқулодда вазиятлар органлари ва тузилмалари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Унга қуйидаги хизматлар киритилган:
1) ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш, ўзини тутиш қоидалари ва фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;
2) полиграфия маҳсулотларини (ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалари, журналлар ва бошқа босма маҳсулотлар), фавқулодда вазиятлар ва ёнғиндан ҳимоя қилиш бўйича материалларни, ўқув фильмларини сотиш;
3) сув ҳавзаларида, чўмилувчиларнинг оммавий тўпланиш жойларида (пляжларда, ҳовузларда ва бошқаларда) қутқарувчи ғаввосларнинг навбатчилик ўташи - Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари билан таъминланадиган қўшимча ходимлар (қутқарувчилар) ҳисобига юритилади;
4) сув остида техник, кема кўтариш ишларини, чўкиб кетган предметларни қидириш бўйича ишларни, сув объектлари қуйи қисмини тозалаш ва ғаввослик ишларининг бошқа турларини бажариш;
5) хизмат итларининг кучукларини сотиш;
6) итларни вақтинча парваришлаш (итлар учун меҳмонхона);
7) баландликдаги ишларни бажариш (панеллараро чокларни герметизациялаш, турли хил иншоотларни монтаж ва демонтаж қилиш, баландликда ойналарни ювиш, фасадларни тозалаш ва таъмирлаш, дарахтларни олиб ташлаш ва кесиш ва бошқалар);
8) шахсий ҳимоя воситаларини текшириш ва синовдан ўтказиш, радиацион разведка ўтказишга мўлжалланган асбобларни қиёслаш ва калибровка қилиш;
9) аҳолига реклама ва маркетинг ахборотларини узатиш учун автоматлаштирилган огоҳлантириш ва ахборот бериш тизимидан фойдаланиш;
10) ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун ёнғин хавфсизлиги соҳасида маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш;
11) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;







