Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг таклифлари асосида:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Республиканинг лалми майдонларида 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Республиканинг лалми майдонларида 2020 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга сабзавот экинларини экиш муддатлари бўйича жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун асосий майдонларга экиладиган сабзавотлардан етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини такрорий жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда ғалладан бўшайдиган майдонларда такрорий етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосили учун боғ ва ток қатор ораларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда боғ ва ток қатор ораларидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг прогноз кўрсаткичлари;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йилда асосий майдонлар, боғ ва ток қатор оралари ҳамда ғалладан бўшайдиган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари ҳажмлари ва маблағлари ҳисоб-китоби;