Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди. Можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш кераклиги яна бир бор тасдиқланди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашди.
Томонлар Афғонистондаги вазият ва тинчлик жараёнини ривожлантириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар, дейилади ТИВ хабарида.
Шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.
Учрашувда миллий ярашишга тезроқ эришиш ва Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор тасдиқланди.
Мавзуга оид
10:04
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026