Теҳрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаяпти, деб баёнот берди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.
"Ядро қуролига эга бўлишни истаганлар назорат имкониятини пасайтиради, кенг кузатувларни чеклайди. Биз текширувларни пасайтирмадик", - деди Руҳоний.
"Биз фақатгина ядровий фаолият юритишдаги мажбуриятларимизни бажаришни қисқартирдик, аммо ядровий фаолиятимиз МАГАТЭ кузатуви остида", - деди у.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Эрон билан Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси ўрнини босадиган янги ядровий битим тузиш вақти келганини маълум қилганди.















