Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат: ХМТ Ўзбекистоннинг ёшлар бандлигини таъминлаш сиёсатини ижобий баҳолади
Нью-Йорк шаҳрида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Нью-Йорк бўлими вакили Мэть Когнак ва ХМТ Бюросининг МДҲ мамлакатлари бўйича директори Ольга Кулаева билан учрашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, ХМТ вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорлик юқори даражада эканини қайд этди. Жумладан, сўнгги йилларда меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнат соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича иш берувчилар ва ходимлар салоҳиятини, аҳоли билан ўзаро алоқа механизмини ошириш борасида эришилган натижалар аҳамиятига урғу берди.
Мамлакатда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури қабул қилиниши, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ташкил этилиши ва давлат маблағлари ёшларга имтиёзли кредитлар ажратишга йўналтирилиши алоҳида эътиборга молик экани таъкидланди. Жумладан, 2018 йилда Жамғарма кўмагида 23 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди. Жорий йилда дастурни молиялаштириш ҳажми қарийб 62000 та иш ўрни яратилишини кўзлаган ҳолда 300 млн. АҚШ долларигача оширилди.
ХМТнинг “МДҲ мамлакатларида ёшлар бандлиги соҳасида ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида ёшлар бандлигини тарғиб қилиш масалаларини қамраб оладиган ёшлар стратегиясини шакллантириш жараёни таклиф этилди.
ХМТни бундай стратегик муҳим ташаббусга жалб қилиш нафақат миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш, балки глобал даражада ХМТ яратаётган билим ва тажрибадан фойдаланишни кенгайтириш имконини беради.
Томонлар Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш бўйича ишларни давом эттиришга, шунингдек, Ёшлар бандлиги стратегиясини ишлаб чиқиш ва норасмий бандлик лойиҳаларини амалга оширишда ХМТга кўмаклашишга, ижтимоий ҳимоя қилиш, бандликни таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меҳнат нормаларини такомиллаштиришга тайёр эканини билдирди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
20:11 / 25.06.2026
Танзила Норбоева маунтинбайк бўйича Осиё чемпионати иштирокчиларини қутлади
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026