Туркий халқлар бир илдиздан ўсиб чиққан улкан дарахтга ўхшайди. Шу дарахтнинг ер юзига кенг соя берадиган икки йирик шохидан бири қозоқ халқи бўлса, бошқаси ўзбек халқидир. Бир теран томирдан сув ичган икки халқнинг кенг ва чуқур маъноли маданияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун. Биргина «Алпомиш» достонини оладиган бўлсак, унинг ўзбекча ва қозоқча талқинлари бўлиб, иккиси ҳам китобсеварларга завқ, мардлик, матонат ва бағрикенглик туйғуларини сингдиради. Қардошлик ва биродарлик ришталари асрлар оша қондошлик, қариндошлик, қуда-андаликка уланиб кетган.
Айниқса, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланди. Икки давлатнинг маданий алоқалари кенг қулоч ёйди, янада равнақ топди. 2018 йилнинг Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили, 2019 йили Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилингани улкан тарихий воқеа бўлиб, қардош халқлар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшмоқда.
Бир денгизга туташган дарёлардан сув ичиб, олис мозийдан бугунги кунгача дўст-қадрдон бўлиб яшаётган ўзбек ва қозоқ халқи биродарлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши, давлатлараро муносабатларнинг кенгайишида давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонга амалий ташрифи давомида имзоланадиган бир қатор ҳужжатлар, икки мамлакат маданият кунлари доирасида ўтказилган ва ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар икки халқ орасидаги дўстлик алоқаларининг барқарор бўлишида катта аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда. Айниқса, чегаралардаги тўсиқларнинг олиб ташлангани, икки давлат фуқароларининг борди-келдилари белгиланган тартиблар асосида йўлга қўйилгани ҳар икки тарафда яшовчи аҳоли учун қулайликлар туғдирди. Лекин сўнгги пайтларда ўзаро қўшничилик алоқалари борасида баъзи нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани кишини ранжитади.

Сўнгги вақтларда, Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Махтаорол туманининг «Атамекен» чегара божхона постида коррупция, тамагирлик ва фирибгарлик иллатлари тобора илдиз отиб бормоқда. Ачинарлиси шундаки, ушбу иллатларнинг асосий жабрдийдалари бевосита юртимиз фуқаролари экани ҳақида тезкор маълумотлар олинмоқда.
Хусусан, «Сирдарё» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган йўловчилардан бири билан ўтказилган суҳбат жараёнида салбий ҳолатни мисол келтирамиз.
Жумладан, жорий йилнинг август ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида «Сирдарё» чегара божхона постига «NEXIA» русумли енгил автотранспорт воситасини бошқариб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Шарапов Улуғбек Равшанович






