Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда Жак Ширак билан видолашув маросими бошланди
29 сентябрда Парижда Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак билан видолашув маросими бошланди.
Ширакнинг жасади солинган ва устига Франция байроғи ёпилган тобут ногиронлар уйи ҳовлисига қўйилган. Маросим маҳаллий вақт билан соат 14да бошланган, бироқ у бошлангунга қадар унда иштирок этишни истаганларнинг катта навбати юзага келган.
Минглаб одамлар Елисей саройидаги таъзия китобларида ўз изҳорларини қолдиришган.
30 сентябрь эрталаб Ширакка амалдаги президент Эммануэл Макрон иштирокида ҳарбийча ҳурмат бажо келтирилади. Сўнгра марҳум президент билан видолашув маросими Париждаги Сен-Сюльпис черковида давом этади. Унда 30 га яқин давлатнинг раҳбарлари ҳамда юқори лавозимли вакиллари иштирок этади.
Марҳум президент Париждаги Монпарнас қабристонида катта қизининг қабри яқинига дафн этилади.
Франциянинг 22-президенти бўлган Ширак 26 сентябрда 86 ёшида вафот этди. У Францияни 1995 йилдан 2007 йилгача 12 йил давомида бошқарган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
08:32 / 21.05.2026