Ўзбекистон | 18:34 / 01.10.2019
17268
2 дақиқада ўқилади

Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар жорий йил январь ойидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Қудратов янги лавозимда бироз аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган Суннатулла Бекеновнинг ўрнида иш бошлади.

Лазиз Шавкатович Қудратов 1981 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат Шарқшунослик институти ва Хосей университети (Япония) битирувчиси.

У 2003-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича Маслаҳатчи, 2014-2016 йилларда Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва қўллаб қувватлар бўйича «Ўзинфоинвест» Агентлиги Директори сифатида фаолият кўрсатган.

Лазиз Қудратов 2017 йил июнида Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси раисининг Биринчи ўринбосари этиб тайинланади, 2019 йил январида қўмита Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сифатида қайта ташкил этилгач, шу вақтгача вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид