«Қонунларни бошқа давлатлардан олиб, ўзбекчага чала-чулпа ўгириб қабул қилиш вақти ўтиб кетди» - Сафоев
Ўзбекистон парламентида қонун чиқарувчи функцияларни такомиллаштириш талаб этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев The Uzbek Review нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Бизда қонунларни бошқа давлатлардан асосий андозаларини олиб, ўзбекчага чала-чулпа ўгириб, уларни қабул қилиш ёки умумий, ҳадли қонунларни қабул қилиш вақти ўтиб кетди. Энди тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг вақти келди. Албатта, уларни яратиш осон иш эмас. Улар ҳажм нуқтаи назардан ҳам катта бўлади, янги даражадаги профессионалликни талаб қилади. Умид қиламизки, сайловлардан кейин янги, профессионал, биринчи навбатда, ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, сиёсатшунослар парламентга келади ҳамда улар мана шундай қонунларни яратишга қодир бўлади”, - деди Содиқ Сафоев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонни парламент нуқтаи назаридан ислоҳ қилиш учун айнан шу жиҳат энг муҳим масалалардан биридир.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
11:10 / 28.10.2024