Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартининг “II. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган талаблар” бўлимининг 2.6-кичик банди (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш) еттинчи хатбоши (Ташқи назорат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан тайёрланган “Таълим муассасалари ва педагогик кадрларнинг давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги Низом” ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади) қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“Ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади;”.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар”нинг “Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш” бўлимининг 8.1-кичик банди (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш) олтинчи хатбошисидаги (ташқи назорат белгиланган тартибда Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси томонидан амалга оширилади) “Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси” сўзлари “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорининг 3-бандидаги (Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб борсин ва давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ баҳоласин) “Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда” сўзлари билан алмаштирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 29 октябрдаги 473-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбошисидаги (Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда) “Давлат тест маркази Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда” сўзлари билан алмаштирилди.







