ШҲТ давлатлари бош прокурорлари наркотрафик ва контрабандага қарши курашни муҳокама қилишди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари бош прокурорлари Бишкекдаги йиғилишда наркотрафик ва контрабандага қарши курашни муҳокама қилишди, деб хабар берди РИА новости ахборот агентлиги.
1 октябрда Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотга аъзо барча давлатлар, шунингдек кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик давлатлар делегациялари иштирок этди.
"Учрашув давомида ШҲТга аъзо давлатларнинг прокуратура органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳаракатларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди", дейилган хабарда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, йиғилиш қатнашчилари томонидан имзоланган йиғилиш баённомаси "қатнашчиларнинг ушбу йўналишдаги ишларни фаоллаштириш учун тақдим этилган барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга қарорини ҳужжат билан мустаҳкамлади".
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022