Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қурилади
Ўзбекистонда хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2 октябрь куни йўл хўжалигини ривожлантириш ва ушбу соҳага инвестицияларни кенг жалб қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда автомобиль йўллари соҳасини тубдан ислоҳ қилиш учун манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб, 2020-2030 йилларда Автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозирда Автомобиль йўллари қўмитасида ҳам буюртмачи, ҳам пудратчи, ҳам эксплуатация қилиш функциялари тўпланиб қолгани оқибатида тизимдаги корхоналар халқаро лойиҳаларда иштирок эта олмаяпти. Шу боис қурилиш ташкилотларини қўмита таркибидан чиқариб, улар негизида “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, хусусий шериклар иштирокида тезкор автобанлар қуришга катта эътибор қаратилади.
Давлат раҳбари йўллар сифатини оширишни лойиҳалаштиришдан бошлаш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун лойиҳа ташкилотларини кўпайтириш, уларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар таркибини кучайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
12:43 / 26.12.2025
4 минг километр магистрал йўллар “автобан”га айлантирилади
19:56 / 28.08.2025
Германияда энг қиммат автобан очилди: йўлнинг 1 метри – 225 минг евро
07:40 / 20.10.2023