Пермда ЙТҲга учраган автобус йўловчиларини қутқарган Данил Йўлдошев Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди
Россиянинг Пермь областида ЙТҲга учраган автобус ичидаги 32 нафар йўловчини сақлаб қолган Данил Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоасига қабул қилинди.
2019 йилнинг 17 августида машғулотлар ўтказиш учун спорт залига йўл олган Данил автобуснинг ЙТҲга учраганини кўриб, бефарқ ўтиб кета олмаган ва жабрланганларга ёрдам берган. У икки соат давомида автобусдан жароҳатланганларни олиб чиқиб, уларга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатади.
21 август куни Пермь ўлкаси губернатори Максим Решетников Данил Йўлдошев билан учрашиб, унга ташаккурнома топширди. Данилнинг мардонавор ҳаракатлари Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси томонидан ҳам эътироф этилди.
Тошкентда ўсиб улғайган, сўнг оилавий шароитлар сабаб Россияга йўл олиб, бир неча йиллар мобайнида ўша ерда истиқомат қилиб келган Данил Йўлдошевга Россия фуқаролиги таклиф қилинди.
“Бироқ, у ўз туғилган юртининг ривожи учун жавобгар билади. Мана шу ниятини амалга ошириш, ўзини, имкониятларини кўрсатсин, дея Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Данил Йўлдошевни ўз сафига қўшди, уни ишга қабул қилди. Ўйлаймизки, унинг фаол фуқаролик позициясига эга экани, ҳаракатчанлиги, энг муҳими, атрофида содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқ эмаслиги фаолияти давомида асқатади”, - дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
20:15 / 09.08.2022
Пермдаги ўзбеклар Украинадаги урушда қатнашишга даъват қилинди. Миграция агентлиги оқибатлардан огоҳлантирди
08:21 / 28.08.2019
Ўзбекистон бош консулхонаси Пермдаги ЙТҲда жароҳатланганларга ёрдам берган Данил Йўлдошевни тақдирлади
09:43 / 19.08.2019
Пермда ЙТҲга учраган автобус йўловчилари 20 ёшли ўзбекистонлик йигит томонидан қутқарилди
12:09 / 15.01.2018