Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент администрациясида янги лавозим жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори лавозими жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига топширилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошида Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси юридик шахс бўлмаган ҳолда ташкил қилинди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
18:25 / 13.01.2026
Ҳарбий хизматни ўтаганларга фоизсиз таълим кредити берилади
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
08:38 / 25.12.2025