Путин янги ҳарбий блоклар тузилишига қарши чиқди
Россия янги ҳарбий блоклар тузилишига қарши чиқади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Валдай» клубининг XVI йиллик йиғилишидаги мунозаралар чоғида айтиб ўтди, деб ёзмоқда ТАСС.
«Бизнинг концепция шундан иборатки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европа ёки Шимолий Атлантика мисолида яратилган янги блоклар тузиш керак эмас», - деди у Ҳинд ва Тинч океанини қамраб олувчи концепция ҳақидаги фикри борасида берилган саволга жавобан.
Путинга кўра, бугунги кунда Осиёда АСЕАН, шунингдек, унинг атрофидаги турли майдончалар тузилмаси марказий ташкилот саналади. «Агар турли хил ташкилотларнинг бундай тармоғи тузилса ҳамда уларнинг бир-бири билан ўзаро алоқаси йўлга қўйилса, унда уни исталган нарса билан аташ мумкин. Агар қандайдир блок ташкилотлар тузишга ҳаракат қилинса, менинг фикримча, бу Осиёга, Осиёдаги ҳозирги ҳолатга бегонадир», - деди Россия раҳбари.
Россия президентининг фикрига қараганда, бунинг иложи йўқ, сабаби кўпгина давлатлар кимларгадир қарши бўлган қандайдир блокларга киришни истамайди, балки бошқа томоннинг манфаатларини инобатга олган ҳолда турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун вазият яратмоқчи.
«Уларни топиш ва биргаликда олға интилиш. Улар қандайдир давлатлар ўртасидаги қарама-қаршиликда иштирок этишни истамайди, боз устига бирон бир блокда қатнашишни ҳам хоҳламайди», - дея таъкидлаб ўтди Путин.
Мавзуга оид
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024