Ўзбекистон | 16:46 / 04.10.2019
49419
3 дақиқада ўқилади
Танлов, меритократия ва мансаб модели - Ўзбекистонда давлат хизмати ислоҳоти бошланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Белгиланишича:
- давлат хизматчиси ўз фаолиятини давлат хизматчилари лавозимлари реестрига киритилган лавозимларда амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросидир;
- чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси президентининг алоҳида қарорларида белгиланган тартибда давлат хизматчилари лавозимларини эгаллашлари мумкин;
- давлат хизматчилари лавозимлари реестрига киритилган лавозимларни эгаллаб турган давлат хизматчиларининг фаолияти давлат хизматига оид қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида хизмат қилиш давлат махсус хизмати бўлиб, алоҳида қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Қуйидагилар давлат хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари деб ҳисобланади:
- энг муносиб ва қобилиятли шахсларни уларнинг касбий фазилатлари ва алоҳида хизматларига адолатли ҳамда объектив баҳо бериш асосида давлат хизматига қабул қилишни назарда тутадиган меритократия принципини қўллаш;
- давлат хизматида «мансаб модели»ни жорий этиш, бунда мансаб даражаларидан босқичма-босқич ўтиш, кадрлар малакасини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, давлат хизматчиларининг тоифалари ва уларга малака даражалари бериш назарда тутилади;
- давлат хизматига очиқ мустақил танлов асосида қабул қилиш, бу номзоднинг барча устунликлари ва афзалликларини, шу жумладан унинг ахлоқий ва ватанпарварлик фазилатларини холисона баҳолаш имконини беради;
- давлат органи ва ташкилотининг даражаси, ходимнинг малака даражаси ва шахсий ҳиссаси асосида иш ҳақини аниқлаш учун ягона талабларни белгилашни назарда тутувчи давлат хизматчиларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш;
- миллий, республика, соҳа ва минтақавий даражада самарали ҳамда малакали кадрлар захирасини шакллантириш, давлат хизматига энг малакали номзодларни танлаш учун хусусий бандлик агентликларини фаол жалб қилиш ва аутсорсингнинг замонавий шаклларидан фойдаланиш;
- давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
- самарали ижтимоий кафолатлар тизимини жорий этиш, шунингдек, давлат хизматчиларининг касбий маҳоратини ошириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун рағбатлантириш.
Мавзуга оид
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
16:00 / 21.10.2024