Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги ОТМ филиали иш бошлайди
Фото: Norma.uz
Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:
Зооинженерия;
Ветеринария медицинаси;
Ветеринария-санитария экспертизаси;
Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.
Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Филиал президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026
Тошкентдаги автобусларда бугундан бошлаб кондиционерлар ёқилмоқда
22:02 / 06.05.2026